Бугун биз жарималар ҳақидаги якунловчи ахборотни эълон қиламиз: унга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун энг қатъий жазолар рўйхати киритилган.

Минимал ва ўртача жарималар ҳақида маълумотни бу ердан ва бу ердан олишингиз мумкин.

Бу ахборот сиз учун фойдали бўлишига ишонч билдирамиз.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг ва йўлларда эътиборли бўлинг!

1Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзгартирилган транспорт воситаларини, шунингдек, давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқаришэнг кам иш ҳақининг ўн баробари(1 184 000 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
2Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, хавфли, йирик габаритли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, шунингдек, рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш
  • фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдорида жарима солишга (1 184 000 сўм)
  • юк ташиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга эса — энг кам иш ҳақининг 15баробари(1 776 000 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
  • ушбу ҳуқуқбузарликка берилувчи максимал жазо —транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишдан иборат
3Ҳайдовчининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтганлиги сабабли икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида бу қоида такрор бузилган ҳолдау транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этилади
4Ҳайдовчининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилсаэнг кам иш ҳақининг йигирма баробари(2 368 000 сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ушбу ҳуқуқ бузарликка берилувчи максимал жазо — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишдан иборат.
5Ҳайдовчининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига йўл чиқиши, авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқ бузарликни содир этишиэнг кам иш ҳақининг ўн баробари(1 184 000 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
6Худди шу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этишэнг кам иш ҳақининг йигирма баробари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади
7Транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқиданбир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади
8Бу ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлсаэнг кам иш ҳақининг ўттиз баробари(3 552 000 сўм)миқдорида жарима солишга ёки 15суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади
9Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топширишэнг кам иш ҳақининг 15баробари(1 776 000 сўм)миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади
10Ҳайдовчининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқиданбир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади
11Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлсаэнг кам иш ҳақининг ўттиз баробари(3 552 000 сўм)миқдорида жарима солишга ёки 15суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади
12Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши энг кам иш ҳақининг ўттиз баробари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқиданикки йил муддатга маҳрум этишга, ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади